Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшма Штатлар Қрим ва Донбасснинг тўлиқ мухториятини назарда тутувчи Италия режасини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди
4.06.2022 20:31,  
122

CNN: Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия урушни тугатиш режасини муҳокама қилмоқда. Украина музокараларда бевосита иштирок этмаяпти. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда. 

АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия вакиллари сўнгги бир неча ҳафта давомида мунтазам равишда учрашиб, Украинадаги урушни музокаралар йўли билан тугатиш режасини муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда CNN бир нечта манбаларга таяниб. Хусусан, маълумотларга кўра, Италиянинг режаси муҳокама қилинган.

Украина ушбу муҳокамаларда бевосита иштирок этмаяпти, бу эса, CNN таъкидлашича, АҚШ расмийларининг "Украинасиз Украина ҳақида ҳеч нарса ҳал қилинмайди"  деган баёнотларига зиддир. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар маълум режа устида туриб Украинага босим ўтказмайди ва уни Россия билан музокарага ундамайди.

Гап Украинага кейинги муҳокама учун таклиф қилиниши мумкин бўлган тинчлик режасининг тахминий параметрларини аниқлаш ҳақида кетмоқда, деб ёзади CNN. Бироқ телеканал манбалари Украина ҳудудий имтиёзларни назарда тутувчи ҳар қандай келишувларга тайёр эканлигига шубҳа қилмоқда. Шу билан бирга, CNN телеканалининг икки манбаси Қўшма Штатлар Қрим ва Донбасснинг тўлиқ мухториятини назарда тутувчи Италия режасини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан олиб борилаётган муҳокамалар музокараларга олиб келадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Қўшма Штатлар расмийлари можарони дипломатия йўли билан ҳал қилишнинг реал истиқболларини ҳали кўрмаяпти. Украина ва Россия  жиддий музокараларга унчалик қизиқмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан