«Қўйлиқ» бозори кўчирилади

«Қўйлиқ» бозори кўчирилади

«Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш режалаштирилмоқда.

«Қўйлиқ» деҳқон бозори  ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

Шу муносабат билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади.

Бу борадаги ишлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.