“Қўйлиқ” бозорида ёнғин юз берди (фото)

“Қўйлиқ” бозорида ёнғин юз берди (фото)

2020 йилнинг 3 март куни соат 06:54 да, Бектемир тумани, ТҲАЙ кўчаси “Қўйлиқ” бозори қаршисида жойлашган “Умиджон Ёдгора” МЧЖ га қарашли грил тайёрлаш ва сотиш дўконида 15 кв.м майдонда, “Парфюмерия” ЯТТ дўконида 10 кв.м майдонда ҳамда “Таом” МЧЖ дўконларида 15 кв.м майдонида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Натижада дўконларнинг ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 06:59 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:19 да бартараф этилган ҳамда ёнғинга туташ бир қанча дўконлар майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.