Қозоғистон июль ойида яна 1,6 млн кишига 103 доллардан ёрдам пули тарқатди

Қозоғистон июль ойида яна 1,6 млн кишига 103 доллардан ёрдам пули тарқатди

Қозоғистонда 1,6 млн одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

24 июль соат 09.00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2 миллиондан кўпроқ одамдан ариза келиб тушган, шундан 1 миллион 661 мингта ариза рағбатлантирилиб, 1 миллион 594 минг одамга тўланган.

Қозоғистон президенти топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (1 048 475 сўм) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.