Қозоғистон кейинги душанбадан бошлаб Ўзбекистон билан чегара пунктларини очади

Қозоғистон кейинги душанбадан бошлаб Ўзбекистон билан чегара пунктларини очади

Қозоғистон 11 апрелдан бошлаб Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланади.

Бундан ташқари, авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади.

Шунингдек, чегарадан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки COVID-19’га қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади.