Қозоғистон мунтазам авиарейсларни қайта тиклайдиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди: Ўзбекистон 2-тоифада

Қозоғистон мунтазам авиарейсларни қайта тиклайдиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди: Ўзбекистон 2-тоифада

Қозоғистон мунтазам халқаро рейслар қайта тикланадиган давлатлар рўйхати кенгаймоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг транспорт бўйича бош врачи Садвакас Байгабулов бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон мунтазам халқаро авиарейсларни бошлайдиган биринчи ва иккинчи тоифадаги давлатлар рўйхати кенгайтирилди», - деди Садвакас Байғабилов.

Шундай қилиб, Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия, Малайзия қўшимча равишда биринчи тоифадаги мамлакатлар қаторига киритилган.

«Биринчи тоифадаги мамлакатлардан келган йўловчилар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Таъкидлаш керакки, бундан олдин ХХР, Жанубий Корея, Япония, Грузия ва Таиланд биринчи тоифага киритилган эди. Миср, Украина, Полша, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳам иккинчи тоифадаги мамлакатлар гуруҳига киритилган.

Иккинчи тоифадаги мамлакатлардан келган йўловчилар учун қуйидаги чекловлар мавжуд: агар КВИ бўйича сертификат бўлса - чекловсиз, агар сертификат бўлмаса, улар карантин хизмати мутахассислари томонидан 48 соат ичида ПЦР синовларидан ўтиши ёки 14 кунлик карантинда бўлиши лозим», - деб тушунтирди Садвакас Байғабилов.

Сертификат 5 кун давомида амал қилади.