Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон президенти Ҳазрати Султон масжидига борди (фото)
24.02.2020 11:25,  
754

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳазрат-Султон масжидига бориб, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг янги сайланган бош муфтийси Науризбай хожи Тағанўғли билан учрашди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон Президенти бош муфтийни янги лавозими билан табриклаб, фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Учрашувда тотувлик ва барқарорликни сақлаш, дин орқали фуқароларни аҳиллик ва бирдамликка чақириш, маънавий йўл кўрсатиш лозимлиги ва ёт оқимларнинг зарарли ҳаракатлари ҳақида айтилди.

– Халқни тотувликка, бирликка, имонийликка чақириш лозим. Ҳозирда дунёда ҳар хил бузғунчи жараёнлар содир бўлмоқда. Биз бунга йўл қўя олмаймиз. Мамлакат манфаатига хизмат қилиб, шу йўналишда тўғри тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Науризбай хожи Тағанўғли президентга Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси олиб борадиган ахборот ва ташкилий ишлари ҳамда ҳайрия тадбирлари режасини таништирди. Бошқарма фаолияти имонийлик, ватанпарварлик, билимга интилиш, бирдамлик, меҳнатсеварлик, маданийлик ва адолатли бўлиш каби еттита маънавий йўналишга асосланиши маълум қилинди.

Мавзуга доир: Тошкент Ислом институтини тугатган имом Қозоғистон бош муфтийи бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан