Қозоғистон президенти туғилган кунни нишонлашни ёқтирмайдими?

Қозоғистон президенти туғилган кунни нишонлашни ёқтирмайдими?

Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида Президент ўз туғилган кунини қандай нишонлаши ҳақида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Сўнгги кунларда бир қатор оммавий ахборот воситаларида «Давлат раҳбари ўз туғилган кунини қандай нишонлайди?« деган савол пайдо бўлмоқда», - деб ёзди Берик Уали ўз саҳифасида.

Унинг айтишича, бу йил 17 май (Давлат раҳбарининг таваллуд куни) якшанба кунига тўғри келгани боис, Қасим-Жомарт Тоқаев уйида ишламоқда.

«Ушбу санада ҳеч қандай тадбир ўтказилмайди. Президент маъмурияти ходимлари ҳатто туғилган куни билан табрикламаслик ва эсдалик совғаларини бермаслик ҳақида огоҳлантирилди. Президент бу кунни нишонлашни ёқтирмайди. Чунки унинг оиласида бундай анъана шаклланмаган», - деб ёзди Берик Уали ўз саҳифасида.

Унинг айтишича, аммо қўшни давлатлар раҳбарлари телефон орқали Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклашлари кутилмоқда.

Ҳозирнинг ўзида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан кўплаб табрикномалар олинган.