Афғонистондаги вазият фонида Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонга ўқ-дорилар ва техника совға қилади

Афғонистондаги вазият фонида Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонга ўқ-дорилар ва техника совға қилади

Афғонистондаги вазият фонида Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонга ўқ-дорилар ва техника совға қилади, деб ёзади Спутник.

Маълумотларга кўра, етказиб бериш харажатларини Қозоғистон томони ўз зиммасига олади. Шу билан бирга, мамлакатнинг олинган ҳарбий мулки учинчи давлатларга берилиши мумкин емас.

“Тожикистонга ҳарбий техниканинг берилиши Қозоғистоннинг жанговар тайёргарлиги ва мудофаа қобилиятига таъсир қилмайди, чунки ёрдам республика қуролли кучларининг амалдаги маблағларининг ортиқча заҳиралари ҳисобидан кўрсатилмоқда”, - деди Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев.

Қайд этилишича, келишув парламент депутатлари томонидан маъқулланиб, Сенатга тақдим этилган.