Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон шаҳарлари орасидаги блок-постлар олиб ташланади
30.05.2020 18:20,  
129

Қозоғистон шаҳарлари орасидаги йўл-назорат пунктлари олиб ташланади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги транспорт қўмитаси раисининг ўринбосари Жанибек Тайжанов маълум қилди, дея хабар берди Kazinform мухбири. 

«Идоралараро комиссиянинг 1 июндан бошлаб шаҳарлар орасидаги блок-постларни олиб ташлаш тўғрисидаги қарорига биноан 5 июнь куни транспорт ташувларини фаоллаштириш бўйича ишлар олиб борилади», - деди Ж.Тайжанов. 

Унинг айтишича, бош санитария инспектори буйруғи талабларини ҳисобга олган ҳолда автобусда йўловчиларни автобусда ташишда тегишли ишчи алгоритми ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, маршрутнинг сўнгги нуқталарида автобусларни дезинфекциялаш, автоуловга фақат тиббий ниқоб таққан ҳолда чиқиш ва бошқа хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан