Қозоғистон телевидениесида илк виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео)

Қозоғистон телевидениесида илк виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео)

Қозоғистон телевидениесида биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди, деб хабар берди Kazinform.

Антиқа янгиликни Atameken Business телеканали тақдим этди. Роботнинг прототипи – таниқли актёр Санжар Мади. Бу ҳақда телеканал директори Қанат Сахария ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. 

«Бизнинг Atameken Business телеканали Қозоғистонда илк маротаба i-Sanj виртуал бошловчи дастурини яратди. Эътиборлиси шундаки, дастур тўлиқ Қозоғистонда ишлаб чиқарилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 йилга яқин вақт кетди. Биз сунъий интеллектни телевидениега киритиш орқали келажакка шахдам қадамлар билан боряпмиз», - деди у. 

i-Sanj ҳар куни 14:00да «Дневной формат» дастуридаги Bloomberg эксклюзив шарҳини олиб боради.