Қозоғистон университети дунёнинг энг яхши 200 та олийгоҳлари қаторидан жой олди

Қозоғистон университети дунёнинг энг яхши 200 та олийгоҳлари қаторидан жой олди

Ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети дунёнинг 200 та энг яхши университети қаторига кирди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон университети QS глобал рейтингида 165-ўринга кўтарилиб, улкан ютуқларга эришди. Университет бу халқаро фан ва таълим соҳасидаги дунёдаги етакчи университетлардан бири эканлигини исботлади.

Дунёдаги энг машҳур ва нуфузли рейтинг агентлиги Quacquarelli Symonds (QS) дунё университетларининг бу йилги сўров натижаларини эълон қилди. QS таҳлилий ҳисоботига кўра, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети глобал рейтингда 42 та поғона кўтарилиб, 165-ўриндан жой олган.

Университет Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида «дунёдаги энг яхши 200 та университет» рўйхатига киритилган илк таълим даргоҳи бўлди. Ушбу рўйхатдан собиқ совет мамлакатларидан фақат иккита университет киритилган - М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети.

QS рейтингида Массачусетс технология институти пешқадам бўлиб турибди, Стэнфорд ва Гарвард университетлари (барчаси – АҚШ университетлари) иккинчи ва учинчи ўринда. Дунёдаги энг яхши университетларнинг ўнталиги фақатгина АҚШ ва Буюк Британия олийгоҳларидан иборат.