Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қирғизистон Бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради Kazinform.
Суҳбат давомида Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва икки мамлакат ўртасида тўсиқларсиз юк ташишни таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва аҳолини COVID-19дан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.