Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади

Қозоғистон ва Қирғизистон электр узилишларини Ўзбекистон электр тизимидаги муаммолар билан изоҳлади

Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди. Қозоғистон Электр тармоқлари бошқарма компаниясининг (KEGOS) хабар беришича, 5 январ куни соат 17:41 да Қозоғистоннинг ягона энергия тизимининг шимолий-жанубий транзити параллел ишлашининг барқарорлиги бузилди. Қирғизистон Миллий электр тармоғининг хабарида айтилишича, автоматик частотани тушириш (АЧТ) қўйилгунга қадар энергия тизимидаги частота камайди. Бунга Ўзбекистон энергетика тизимининг ортиқча электр энергияси сабаб бўлган