Қозоғистонда банкларнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Қозоғистонда банкларнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Қозоғистонда банкларнинг барчаси ишлашдан вақтинчалик тўхтади. Бу ҳақда республика Миллий банкининг расмий вакили Олжас Рамазоновга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Рамазоновнинг сўзларига кўра, «ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аксилтеррор операциялар ўтказилаётгани ҳамда интернет ишидаги вақтинчалик узилишлар ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, молия институтлари ходимлари ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг саломатлиги ҳамда ҳаётини ҳимоя қилиш учун барча молия ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Қозоғистонда интернет узилгани сабабли 5 январдан нақд пулсиз тўловларни амалга оширишнинг иложи бўлмаяпти.