Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда энг машҳур авторусумлар ўнталиги эълон қилинди
15.05.2020 11:39,  
788

2020 йил январь-апрель ойларида расмий дилерлар Қозоғистонда 18 мингдан ортиқ янги автомобиль сотди, деб хабар беради Kazinform мухбири «ҚазАвтоӨнеркәсіп» автосаноат корхоналари иттифоқига таяниб.

«Ушбу давр мобайнида расмий дилерлар 18 368 та машина сотди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 2,7 фоизга камдир. Январь-апрель ойларида қозоғистонликлар янги машиналарни сотиб олишга 169,3 миллиард танга сарфлаган, бу 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга кам», - дейилади хабарда.

11 709 нафар автохаридор (63,7%) маҳаллий заводларнинг маҳсулотларини танлашган. Бундан ташқари, жорий йилнинг тўрт ойида сотилган 6 659 та машина (36,3%) импорт қилинди.

Ушбу даврда мамлакатда энг машҳур брендлар орасида Lada (3711 та машина), Hyundai (3171), Toyota (2877 ), KIA (1952) ва Ravon (1890) русумли автомашиналар энг кўп сотилган. Бундан ташқари ТОР-10 қаторида Renault (812 та машиина), GAZ (664), Nissan (659), Volkswagen (516) ва UAZ (412) русусмлари бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан