Қозоғистонда фавқулодда вазият режими муддати яна узайтирилди

Қозоғистонда фавқулодда вазият режими муддати яна узайтирилди

Қозоғистонда фавқулодда вазият режими муддати 11 майгача узайтирилди. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мурожаатида маълум қилинди.

Президентнинг айтишича, Қозоғистонда 4 миллион 250 минг киши давлатдан молиявий ёрдам олди. 570 минг кишига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 

1,6 миллион кишига апрел-май ойларига коммунал тўловлар учун ёрдам берилади.

"Агар оммавий юқиш кузатилмаса, 11 май куни фавқулодда вазиятни бекор қиламиз. Мен учун ҳар бир фуқаронинг саломатлишги биринчи ўринда туради. Бош вазифамиз — Қозоғистон учун нохуш сценарийга йўл қўймаслик", деди Тоқаев.

Шунингдек, у 42 500 тенге (100 доллар) ёрдам пули иккинчи ой ҳам тўлаб берилишини таъкидлади.