Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 109 кишига етди

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 109 кишига етди

Қозоғистонда коронавирус юқтирган яна 12 киши рўйхатга олинди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб. 

Коронавирус билан касалланган яна олти киши Нур-Султонда, қолган олти нафари Алматида қайд этилган. 

26 март, 16:20 ҳолатига кўра, Нур-Султонда 61 киши, Алматида 40 киши, Қарағандида 2 киши, Чимкентда 2 киши, Алмати вилоятида 1 киши, Ақтўбе вилоятида 1 киши, Жамбил вилоятида 1 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 1 киши, жами 109 бемор рўйхатга олинган.

Беморларнинг икки нафари соғайган.