Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар улуши 29 фоизга камайди

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар улуши 29 фоизга камайди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бугун Ҳукумат йиғилишида қаттиқ карантин тадбирлари натижа берганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қаттиқ карантин чоралари жорий қилинганидан бери, яъни 5 июлдан бошлаб уч ҳафта ичида 35 951 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Умуман олганда, қатъий чеклов чоралари қўлланилганидан бери рўйхатга олинган ҳолатлар 29 фоизга камайди.

Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ вазият кунига ўртача 1600 та ҳолатгача барқарорлашди. Бундан ташқари, ётоқларнинг 43 фоизи бўшади, реанимация бўлимлари юкламаси эса 27 фоизни ташкил қилмоқда, ҳолос», - деди Алексей Цой.

Унга кўра, касалликдан соғайганлар улуши 63 фоизга ошган.

«Шундай қилиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги юкнинг асосий кўрсаткичлари камайтирилди», - деди у.