Қозоғистонда коронавирус ва пневмония юқтирган шифокорларга 4800 доллар компенсация тўланмоқда

Қозоғистонда коронавирус ва пневмония юқтирган шифокорларга 4800 доллар компенсация тўланмоқда

Қозоғистон тиббиёт ходимлари вирусли пневмония билан касалланса, ижтимоий товон пули тўланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу масала Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги COVID-19 – коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этган соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимлари инфекция юқтирган ҳолатда уларнинг ўзларига; ушбу касалликдан вафот этган ҳолатда эса уларнинг оила аъзоларига ягона ижтимоий товон пули тўлаш тўғрисидаги қўшма буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ҳал қилинди.

Қоидага кўра, COVID-19 – коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларда иштирок этган соғлиқни сақлаш ташкилотлари ходимлари COVID-19 – коронавирус инфекциясининг аломатларига ўхшаш инфекция билан касалланиб, вафот этган тақдирда, уларга COVID-19 – коронавирус инфекциясига қарши курашган тиббиёт ходимлари билан бир хил ягона ижтимоий товон пули тўланади.

«Ягона ижтимоий тўлов Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Хусусан - COVID-19 – коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 миллион тенге (49 млн 340 минг сўм); COVID-19 – коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония туфайли вафот этган тиббиёт ходими оиласига 10 миллион тенге берилади (246 млн 700 минг сўм)», - дейилади ҳужжатда.

Тўлов соғлиқни сақлаш ташкилотлари раҳбарлари томонидан COVID-19 – коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмония аниқланган кундан бошлаб икки иш куни давомида тақдим этилган ёзма маълумотлар асосида амалга оширилади. Шундай қилиб, тиббиёт ходимларининг рўйхати тузилади.