Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошиб кетди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошиб кетди

coronavirus2020.kz сайтининг хабар қилишича, Қозоғистонда 12:35 ҳолатига кўра, яна 20 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди: Алмати вилоятида 1, Атирау вилоятида 2, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 1, Туркистон вилоятида 1, Алмати шаҳрида 7, Нур-Султан шаҳрида 4, Чимкент шаҳрида 4.

Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар жами сони 5056 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 1828 нафари тузалди, 31 та ўлим ҳолати қайд этилди.