Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони бир кунда уч баравар ошди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони бир кунда уч баравар ошди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 14 та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар берди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 март соат 9:00 ҳолатига кўра, мамлакатда 13 киши коронавирус юқтирганини қайд этган эди. 

«Бугун Алматида яна 3 та коронавирус рўйхатга олинганини аввал хабар қилгандик. Ҳозирда Нур-Султанда 14 янги бемор рўйхатга олинган. Ушбу беморлар карантинга ётқизилган ва улар билан алоқада бўлган шахслар билан иш олиб борилди. Улар билан алоқада бўлган ҳамма одам аниқланмоқда», - деди Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов онлайн матбуот анжуманида. 

Жами беморлар сони Қозоғистонда 27 кишига етди.