10 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 3695 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда Tengrinews COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича идоралараро комиссия маълумотларига таяниб.
Бу республикада пандемия бошидан буён қайд этилган энг юқори суткалик кўрсаткичдир. Бундан аввалги рекорд 9 июлда кузатилган, ўшанда 3130 кишида вирус тасдиқланган эди.
Мамлакатда коронавирус юқтириб олиш бўйича жами 454 825 та ҳолат қайд этилган. Шуларнинг 412 007 нафари соғайган. Ўтган бир кеча-кундузда эса 1857 киши COVID-19’ни енгишга муваффақ бўлган.