Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина яратилди

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина яратилди

Қозоғистонда COVID-19 инфекциясига қарши вакцина яратилди, дея хабар берди Kazinform Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

Ҳозирда вакцина клиника олди текширувидан ўтказилмоқда. Вакцина Қозоғистон ҳудудида касалланган беморлардан олинган вирус штамми асосида ишлаб чиқилган.

Шундай қилиб, Қозоғистон расмий равишда COVID-19 вирусига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига қўшилди.