Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда коронавирусни даволовчи шифокорлар ойлиги 2000$ гача кўтарилди
30.03.2020 18:39,  
286

Қозоғистонда коронавирус эпидемиясига қарши курашаётган шифокорлар уч тоифа бўйича мукофот пули олишади. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев «Хабар 24» телеканалининг жонли эфирида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига ёрдам кўрсатишни буюрди. Шу муносабат билан бугун Бош вазир Асқар Мамин давлат комиссиясининг йиғилишини ўтказди ва махсус қарор қабул қилди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қарорга биноан тиббиёт ходимлари ўз ишларининг хавфлилигига қараб 3 тоифага бўлинган. «Биринчи тоифа - юқумли касалликлар шифохоналари шифокорлари, реанимация бўлимлари ҳамширалари ва парамедиклар. Ҳаммаси бўлиб - 3 284 мутахассис.

Уларнинг иш ҳақига қўшиладиган бонус ойига 850 минг тангани (18 млн сўм) ташкил қилади. Яъни, ўртача иш ҳақини қўшганда, улар ойига тахминан 1 миллион тангадан кўпроқ маош олади.

Иккинчи гуруҳ – провизор стационар шифокорлари ва тез тиббий ёрдам шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари. Ҳаммаси бўлиб - 11 951 мутахассис. Уларнинг бонуси ойига 425 минг танга (9 млн сўм). Яъни, улар ўртача ойлик иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда ойига қарийб 600 минг танга маош олади», - деди Даурен Абаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, учинчи гуруҳга карантин шифохоналари шифокорлари, ҳамширалар, ўрта тиббиёт ходимлари, тез ёрдам машиналари ҳайдовчилари ва бошқалар киради. «Ҳаммаси бўлиб - 10 994 ходим. Улар ойига 212 минг танга (4,5 млн сўм) миқдорида бонус олади. Яъни, ўртача иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда, улар тахминан 380 минг танга олади», - деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан