Қозоғистонда сўнгги 24 соат давомида олинган ПЗР тестлари таҳлил қилинди. Тестларнинг 76 фоизида коронавируснинг «дельта» штамм эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Эпидемиологлар фикрига кўра, ўртача кунлик ижобий ПЗР-тестлари сони 114 дан 188 гача кўпайди. Олмота шаҳри бош санитария шифокори Жандарбек Бекшиннинг сўзларига кўра, шаҳар 4-тўлқин арафасида.
Фақат бир ҳафта ичида касаллик деярли икки бараварга (742 дан 1237 гача) ошди. Олмотада сутка давомида 200 дан ортиқ янги ҳолат қайд этилади.