Қозоғистонда коронавирус 2-тўлқинига тайёргарлик кўриш учун 12 та шифохона қурилмоқда

Қозоғистонда коронавирус 2-тўлқинига тайёргарлик кўриш учун 12 та шифохона қурилмоқда

Қозоғистон 12 та модулли юқумли касалликлар шифохонаси қурилишининг фаол босқичини бошлади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш биринчи вице-вазири Марат Шоранов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилиши лозим 12 та модулли юқумли касалликлар шифохонасини қуриш ҳамда битта касалхонани реконструкция қилишнинг фаол босқичига киришишди», - деди Марат Шоранов.

Ушбу иш, вазир ўринбосари таъкидлаганидек, пандемиянинг мумкин бўлган иккинчи тўлқини учун тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда ва мамлакат аҳолисига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатишга имкон беради.

«Бундан ташқари, 2700 та юқумли касалликлар койкаси замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Ушбу лойиҳалар Бандлик йўл харитаси дастури ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда», - дея қўшимча қилди Марат Шоранов.