Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаролар юзасидан расмий баёнот

Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаролар юзасидан расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг ноябридан буён Қозоғистонда бир иш берувчининг қўлидан бошқасига ўтказилаётгани, ҳомиладор аёлини паспортсиз ватанга жўната олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ҳамкорликда ўрганиш олиб борди. Ҳақиқатдан ҳам қозоғистонлик иш берувчи томонидан Б.Саибоев ва унинг хотинини паспортлари олиб қўйилганлиги аниқланган.

Қозоғистонлик иш берувчи ва масъул ташкилотлар билан тегишли музокаралар олиб борилиб, ушбу ватандошларимизнинг паспортларини олиб беришга эришилди.

Бугунги кунда  Б.Саибоев Туркистон шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Унинг аёли Ўзбекистонга қайтарилди.