Мамлакат бош вазири Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси билан оммавий эмлаш 2021 йил февралида бошланишини маълум қилди.
Қозоғистонда коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Қарағанда фармацевт мажмуасига ташриф буюриб, “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўл қўйишни бошлаб берди.
Вакцина Қозоғистон ва Россия раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин ўртасидаги эришилган келишувлар доирасида ишлаб чиқарилмоқда.