Қозоғистонда сув омбори ичидаги орол туризм мақсадида сотувга қўйилди

Қозоғистонда сув омбори ичидаги орол туризм мақсадида сотувга қўйилди

Қозоғистондаги Бухтармин сув омборидаги орол туризм бизнесини ривожлантириш мақсадида сотувга қўйилди. Объектнинг нархи 1,5 миллиард тенгега (тахминан 268 миллион рубль ёки 3 миллион 472 минг 415 АҚШ доллари) баҳоланган. Бу ҳақда Instagram’даги 4250 тенге профилида хабар берилган.

Майдони 225 гектар бўлган орол шахсий мулк ҳисобланади.

«Ҳудудда 100 га яқин туристик масканлар мавжуд. Оролнинг рельефи унда пляжлар барпо этиш имконини беради, экин майдонлари 120 гектар ерни эгаллаган», — дейилган ижтимоий тармоқдаги эълонда.

Туман ҳокими Каликан Байгонусов «Tangritravel.kg» нашрига берган интервьюсида Гусиний ороли 1998 йилда қишлоқ хўжалиги ери сифатида сотиб олингани, бироқ кейинчалик унга товар аҳамиятига эга тоифа берилганини қайд этган.

«Менимча оролнинг эгаси, у ерда иссиқхоналар қурилмаса деҳқончилик билан шуғулланишнинг имконияти кескин пасайишини ҳисобга олган ҳолда уни сотмоқчи. Лекин бунда мақсадни ўзгартириш, яъни оролда туризм йўналишидаги объектларни қуриш мумкин, сабаби атрофдаги жойлар озода ва сайёҳлар учун жуда қулай», — деган ҳоким.

Байгонусовнинг сўзларига кўра ҳар қандай ер одамга фойда келтириши мумкин ва бунинг учун меҳнат ҳамда маблағ тикиш талаб этилади.