Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

Елбаси матбуот хизматининг хабар беришича, Нурсултон Назарбоев Қарағанда фармацевтика заводида "Спутник V" вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган.

"Ҳозирда Қозоғистонда 3 миллион киши эмланган. Бугун мен ҳам вакцина олдим. Барча қозоғистонликларни вакцина олишга ва бундан қўрқмасликка чақираман. Айнан ҳозир, вируснинг янги штаммлари пайдо бўлган вақтда вакцина олиш муҳим. Буни ўз соғлиғингиз учун қилинг", — дея таъкидлаган Назарбоев.

Апрель ойида Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев ҳам "Спутник V" вакцинаси билан эмланган эди.