Қозоқ миллиардери Булат Утемуратов ҳам тошқиндан жабрланганларга 6 млн доллар ажратди

Қозоқ миллиардери Булат Утемуратов ҳам тошқиндан жабрланганларга 6 млн доллар ажратди

Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида юзага келган тошқин туфайли жабрланган Қозоғистон фуқароларига Булат Утемуратов фонди томонидан 150 та янги уй-жой қуриб берилади. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилди.

Қозоқ миллиардери ва меценат Булат Утемуратов бунинг учун 6 млн АҚШ доллари хайрия қилди.

Янги уй-жойлар Мирзакент шаҳарчасида қурилади. Бу ерга Достик, Жанатурмис ва Женис овулида уйлари вайрон бўлган аҳоли кўчирилади. Янги мактаб ва боғчалар қурилади.

Ўтган йили Булат Утемуратов фонди Қизилўрдада Арисдаги қурол-яроғ омбори портлашида жабрланган 100 нафар кўп болали оилага 100 та уй қуриб берган эди.