Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ҚҚС қоплаш нима?
17.08.2022 12:03,  
82

Солиқ тўловчи ҚҚСни қайтаришга ҳақли агар, товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасида салбий фарқ бўлса.

Солиқ кодекси 272-модда

суммаси бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзлар сўндирилгандан кейин келгусидаги солиқ тўловлари учун ҳисобга олиниши ёки солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига қайтарилиши мумкин.

ҚҚСни қайтариш учун қандай мурожаат қилинади?

Солиқ тўловчи қопланадиган солиқ суммасини қайтариш учун тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи орқали солиқ органини хабардор қилади.

Солиқ органи солиқ суммасини тўлиқ ёки қисман қайтариш тўғрисида қарорни қандай қабул қилади?

Ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаларига кўра.

ҚҚС қанча муддатда қайтарилади?

Кўрсатилган солиқ суммаси солиқ тўловчига ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш давомида солиқ суммасини қайтариш тўғрисида солиқ органи хабардор қилинган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.

ҚҚС тезлаштирилган тартибда қандай қайтарилади?

Тезлаштирилган тартибда солиқ суммаси 7 кун ичида тўлиқ қайтарилади. Бунда, қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви эллик кунгача бўлган муддатда ўтказилиши мумкин.

Агар солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси асоссиз деб топилса, солиқ тўловчи асоссиз равишда қопланган солиқ суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисоблаган ҳолда Давлат бюджетига тўлаши шарт.

ВМҚ 489-сон 14.08.2020 йил

Кимлар солиқ суммасини тезлаштирилган тартибда қайтаришга ҳақли?

Ўзбекистон Республикасининг йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслари;

солиқ ҳисоботи билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини тузган солиқ тўловчилар;

экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга — агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;

чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;

маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;

солиқ мониторинги объекти бўлган юридик шахслар;

солиқ мониторинги иштирокчиси бўлган юридик шахслар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан