«Қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-торож қилинган». Сўнгги пайтларда муаммолар кўп кузатилаётган Тошкент метрополитени фаолияти ўрганилди

«Қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-торож қилинган». Сўнгги пайтларда муаммолар кўп кузатилаётган Тошкент метрополитени фаолияти ўрганилди

Республика Транспорт прокуратураси сўнгги пайтларда муаммолар кўп кузатилаётган Тошкент метрополитенида ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали маълум қилинди.

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, соҳада кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани аниқланган. Хусусан, 2021 йилнинг май—июнь ойларида Тошкент метрополитени УКда ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 650 та инсон омили билан боғлиқ камчилик топилган.

Шунингдек, Тошкент ҳалқа йўли ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-торож қилинган ва ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.