Қуёш нурининг етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтирадими?

Қуёш нурининг етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтирадими?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Британиялик олимларнинг D витамини ва  қуёш нурининг етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтириши ҳақидаги тахминлари тўғрими?

— D витамини етишмовчилигининг коронавирусдан ўлим ҳолатини кучатиришига узвий боғлиқлиги исботланмаган.

Ҳақиқатдан ҳам D витамини етишмовчилиги организмда иммунитет заифлашишига ва унинг касалликларга тез чалинишига олиб келиши мумкин.

Бироқ буларнинг барчаси олимларнинг тахминлари бўлиб, бу борада изланишлар давом этмоқда.