Қуёшда қолдирилган автомобиль ичида қандай ҳарорат кузатилади?

Қуёшда қолдирилган автомобиль ичида қандай ҳарорат кузатилади?

Қуёшда қолдирилган автомобилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Қуёшнинг таъсири натижасида автомобиль ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини солиштирамиз:

  вақт   -   ташқарида  -  ичкарида
0 мин.      +27 даража      + 27 даража 
10 мин.    +27 даража      + 37 даража
20 мин.    +27 даража      + 43 даража
30 мин.    +27 даража      + 46 даража
40 мин.    +27 даража      + 48 даража
50 мин.    +27 даража      + 49 даража
60 мин.    +27 даража      + 51 даража      

Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобиль ичида жуда тез тўпланади. 

"Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, ёз фаслининг яқинлашаётгани муносабати билан транспорт воситаларини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз", дейилади ахборот хизмати хабарида.