Радар билан жиҳозланган хизмат автомобилида ухлаб ётган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди

Радар билан жиҳозланган хизмат автомобилида ухлаб ётган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда  махсус автоматлаштирилган радар мосламаси билан жиҳозланган хизмат автомобилида ЙПХ ходими ухлаб ётгани акс этган видео тарқалди. 

ЙҲХБ Матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 19 март куни соат 12:30 ларда А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган 126-127 километрлари оралиғида, транспорт воситаларининг тезлигини қайд қилувчи, махсус автоматлаштирилган радар мосламаси билан жиҳозланган "Nexia-3" русумли хизмат автомобилида ЙПХ ходими Б.Алимов ухлаб ётганлиги номаълум фуқаро томонидан видеотасвирга олинган.

Таъкидланишича,  ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.