Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамазон ҳайити кунлари энергия ресурслари ўчирилмайди — Энергетика вазирлиги
2.05.2022 13:21,  
21

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш кунларини юқори даражада ўтказиш мақсадида мазкур вазирлик ва тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилган.

Хусусан, байрам кунлари:

— Электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;

— Электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну кун ишлайдиган 504 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;

— Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида туну кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди;

— Республикадаги 2 000дан ортиқ жоме масжидларининг энергия ресурслари таъминоти ҳолати назоратга олинди;

«Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр тармоқлари назоратга олинди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан