Рамос «Реал» билан хайрлашди

Рамос «Реал» билан хайрлашди

«Қироллик клуби» яримҳимоячиси Серхио Рамос клуб билан хайрлашди.

Бунга Рамоснинг «Реал»даги шартнома муддати тугагани ҳамда уни давом этирриш борасида келишувга эришилмагани сабаб бўлди.

Ҳозирда футболчига Англиянинг «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ҳамда Франциянинг «ПСЖ» жамоалари Рамоснинг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда. Ҳимоячининг ўзи 12 млн. маош берадиган ҳар қандай жамоа таркибига қўшилишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот ўрнида, 2005 йили «Реал» таркибига қўшилган Рамос 671 та ўйинда 101 та голга муаллифлик қилган. Бундан ташқари Серхио Рамос «Реал Мадрид» клуби билан икки бор Испания чемпионлиги ва тўрт бор кубокни, 4 бор Чемпионлар Лигасини, 3 марта UEFA суперкубогини ҳамда 4 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритган.