Рамзан Қодиров: "Дунё етакчилари Яқин Шарқдаги кескинликни олдини олишлари керак"

Рамзан Қодиров: "Дунё етакчилари Яқин Шарқдаги кескинликни олдини олишлари керак"

Ислом дунёси ва жаҳон етакчилари Яқин Шарқда кескинлик ўчоғи пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солишлари керак. Бу ҳақида Чеченистон раҳбари Saudi Aramco нефть компаниясига қилинган ҳужумдан сўнг маълум қилди.

«Ишончим комилки, бутун ислом дунёси ва жаҳон етакчилари Яқин Шарқда кескинликнинг янги ўчоғини яратиш уринишларининг олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак. Воқеаларнинг бундай ривожланишининг оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди», деб ёзади Қодиров ўз Телеграм-каналида.

Қодировнинг таъкидлашича, Саудия Арабистонида Исломнинг асосий зиёратгоҳлари — Макка ва Мадина жойлашган. «Исломнинг очиқ ёки яширин душманлари турли қуролли гуруҳларнинг қўли билан дунёнинг энг муқаддас ерида бир ярим миллиард аҳолисига тажовуз қилмоқда. Биз қардош Саудия Арабистонида тинчлик ва барқарорлик учун Аллоҳдан сўраб қоламиз».

Аввалроқ Ал-Арабия телеканали Саудия Арабистонидаги Абкайк конида содир бўлган ёнғин ҳақида хабар берган эди. AP хабарига кўра, яна бир ёнғин Саудия Арабистони шарқидаги Даммам шаҳрида жойлашган йирик конда бўлган. Айни пайтда иккала кондаги ёнғин назоратга олинган.