Рамзан Қодиров ўғли боксда мағлуб бўлса Чеченистон раҳбарлигидан кетмоқчи

Рамзан Қодиров ўғли боксда мағлуб бўлса Чеченистон раҳбарлигидан кетмоқчи

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мухолиф блогер Тумсо Абдураҳмоновга мурожаат қилди. Унда Қодиров блогер унинг 13 яшар ўғли Адамни боксда мағлуб эта олса лавозимидан кетишини айтган.

«Адам, бир блогер сени қопга ўхшатяпти. Сенга уни жангга чақир. Мабодо у ғалаба қилса мен республика раҳбарлигидан кетаман. Бу унинг орзуси, қани амалга ошириб кўрсин. Унда революция қилиш имкони бор», — деган Қодиров Instagram жонли эфирида.

Аввалроқ, Қодировнинг ўғли Аслан Биттиров исмли жангчини ютганида шов-шув бўлган, жанг ҳаққоний кечмагани ҳақида гап-сўзлар авж олганди.