Расман: Эрлинг Ҳоланд "Манчестер Сити" футболчиси!

Расман: Эрлинг Ҳоланд
Норвегия терма жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси фаолиятини "Манчестер Сити" жамоасида давом эттиради.

Хабар қилинишича, "шаҳарликлар" Дортмунднинг "Боруссия"сига товон пули ҳисобланган 75 миллион еврони тўлаб беради, Эрлинг эса ҳафтасига 350 минг фунт ва бонуслардан иборат маош олади. Келишув 1 июлдан кучга киради.

Ҳоланд 2020 йилнинг январида Дортмунднинг "Боруссия"сига кўчиб ўтганди. Икки ярим мавсумда у немис клуби сафида 88 учрашувда 85 та гол урди ва 23 та голли узатма амалга оширди.