Расман! Facebook ўз номини "Meta" га ўзгартирди

Расман! Facebook ўз номини

"Facebook" компанияси номини ўзгартирди. Бугундан бошлаб энди у "Facebook" эмас, балки "Мета". Номнинг ўзгаришига асосий сабаб - компания бир қатор бир-бирига боғлиқ виртуал воқелик маҳсулотлари устида ишламоқда, деб тушунтирди компания раҳбари Марк Цукерберг. 

"Бизнинг тизим келаси 10 йил ичида мобил интернет ўрнини эгаллайди", - дея даъво қилди у.

Айтмоқчики, 10 йилдан кейин мобил жиҳозларингизда интернет билан боғлиқ нима иш қилсангиз, деярли ҳаммаси "Meta" дунёси билан боғлиқ бўлади.

"Meta"нинг асосий хизмати - "Facebook" ўз номини сақлаб қолади. Демак, амалда номнинг ўзгариши сизнинг "Facebook"даги фаолиятингизга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.