Расман: Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Расман: Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида йиғилиш ўтказилган.  

Йиғилишда Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирган.  

Унга кўра, вилоят ҳокими Д. Ҳидоятов лавозимидан озод этилиб, айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган З. Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.