Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расмий муносабат: Бош прокуратура Департаменти Қурилиш вазирлиги муносабатини ёлғонга чиқарди
5.02.2022 15:03,  
280

“Қурилиш вазирлиги интернетда тарқалган хабарга изоҳ берди” сарлавҳаси остида ушбу иш юзасидан муносабат берилган эди — дея ёзмоқда "ЎзА".

Бироқ, Қурилиш вазирлигининг 04.02.2022 йилдаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабари юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти қуйидагича расмий муносабат билдирмоқда:

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ф. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясида ишловчи Р.Р. қариндоши Р.нинг биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, натижасига кўра объектни қабул қилиш рад қилинган бўлса-да, Р.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаат ҳамда олинган тезкор маълумотларга асосан 31.01.2022 йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори Р.Р. фуқаро Р.нинг биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаатини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига ўзи талаб қилган 1 000 АҚШ долларини Урганч шаҳри марказидаги савдо комплексининг автотураргоҳида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, фуқаро Р.Р. Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими етакчи инспектори лавозимида ишлаши, инспекция томонидан тақдим этилган маълумотнома, махсус гувоҳнома, табель, тушунтириш хати ҳамда тезкор тадбир жараёнида олинган видеолавҳа орқали тасдиқланган (барча мавжуд маълумот ва видеолавҳалар терговга тақдим қилинган).

Ҳозирда, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан