Расул Кушербаев: Блогер Отабек Сатторийни иши бўйича деярли ҳаммаси ойдинлашиб қолди. Буни тушунмаслик учун кўр ва ақли ноқис бўлиши керак

Расул Кушербаев: Блогер Отабек Сатторийни иши бўйича деярли ҳаммаси ойдинлашиб қолди. Буни тушунмаслик учун кўр ва ақли ноқис бўлиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев суд тизимида ахборот алмашиш ва сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича муносабат билдирди. 

У ўз фикрида қуйидагиларни келтирган:

"Кеча ялпи мажлисда туман ва шаҳарлардаги судларнинг маҳаллий  депутатларга ахборот беришини суднинг мустақиллиги учун ҳалақит бераяпти, деб қонунни ўзгартиришни истаётган Олий суд раиси Козимжон Камилов бошлиқ суд ҳокимияти учун блогер билан боғлиқ бу иш ҳақиқий синов бўлади менимча: суд мустақилми, йўқми? "

Бундан ташқари, судларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида вақти-вақти билан ахборот бериб  бориш ташаббуси муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ташаббус қилинган ва шу асосда қонунга ўзгартириш киритилганлигини қўшимча қилган. 

Шу ўринда савол юзага келмоқда. Кушербаев бунга муносабат билдириб, "Ўз вақтида буни ижобий қабул қилган Олий суд раҳбарияти, бугун бу суднинг мустақиллигига ҳалақит беришини айтмоқда. Савол: ўша вақтда нега Олий суд буни айтмади?" - дея таъкидлаган. 

Унинг сўзларига кўра, суднинг мустақиллигига ҳалақит бераётган асосий омиллар бу каби ахборот беришдан кўра бошқа каттароқ сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

" Нима бўлгандаям биз суднинг тўла мустақил бўлишини қўллаб қувватлаймиз, агар бу тизим ҳақиқатда мустақил бўлиб, адолат йўлида ишлашни истаса албатта." - деган депутат.