Расул Кушербаев: "Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

Расул Кушербаев:

Қозоғистон телевидениесида “GM” дан автомобил сотиб олиш учун ойлаб кутаётганлар ҳақидаги мавзу ёритилди. 

"Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга қарамай компания Тожикистонда ўз дилерлик пунктини очган", дейилади хабарда.  

Депутат Расул Кушербаев бу ҳақда ўз муносабатини эълон қилди:

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.  

Шунча зарари етмагандек ушбу "имтиёзхўр монополист"нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини  тушириб,  ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!

️Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.