Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди.

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5067, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти ҳам ҳисобланади.