"Райгаз" ходими аҳолига тарқатиладиган газ баллонларни ўзлаштириб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Шофирконтумангаз” суюлтирилган газ баллон ўрнатиб бериш хизмати ходими Қ.С. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 105 дона умумий қиймати 34,1 млн сўмлик маиший газ баллонларни аҳолига тарқатмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.