"Реал" 2022 йилни мағлубият билан бошлади

Ла Лига 19-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Реал" ўйини ниҳоясига етди.

Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Энес Уналнинг 9-дақиқада урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "Хетафе" ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди. Айни вақтда улар Испания чемпионати турнир жадвалида 16-ўринни банд этиб турибди. 46 очкоси бор "қироллик клуби" мағлубиятдан қатъи назар пешқадамликни сақлаб қолди.